Malika Ayyor (Xalq og‘zaki ijodi)
- ISBN
- 978-9943-6031-4-1
- Qog‘oz formati
- A5
- Muqovasi
- Qattiq
- Betlar soni
- 304
Mahsulot ta'rifi
Ушбу китоб, яъни "Малика Айёр " достони ўзбек ва туркман халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб минг йиллар давомида халқимиз бахшилари томонидан куйланиб , халқимиз томонидан севиб тингланган.
"Малика Айёр" достонининг ушбу нусхаси халқимизнинг машҳур бахшиси Фозил Йўлдош ўғли (1872-1955) томонидан куйланган ва Муҳаммадиса Эрназар ўғли томонидан ёзиб олинган. Ўзбек халқининг буюк адибларидан бири- Ҳоди Зарифов (1905-1972) эса юиринчи бор нашрга тайёрлаган. Тўлиқ ҳолатда ёзма ҳолатга келтириши эса Зубайда Ҳусаинова томонидан амалга оширилган.
"Малика Айёр" достонида ўзбек халқининг азал-азалдан имон-эътиқод, ор-номус ва юрт бирлиги йўлида ўзини аямаслиги ёрқин акс эттирилган. Сиз достонни ўқиш давомида Гўрўғлининг овга чиққанда Торкистон маликаси Малика Айёрни учратиб ошиқ бўлиши, уни топиш учун ўғли Авазхонни сафарга юбориши, Авазхонни ўлдириш учун унинг изидан Аҳмад Сардорнинг буйруғи билан Асад ва Шодмон мерганларнинг йўлга чиқиши, Авазхонга девлар ва париларнинг ёрдам бериши, сафарда Авазга Шоқаландар ва Шозаргар исмли шахснинг ёрдам бериши, уларнинг биргаликда Торкистонга бориши, Торкистонда маликанинг шерни ўлдириб қўйиши, Шозаргарнинг Тиллақизни қўлга киритиш учун қилган ишлари, Торкистондан Тиллақиз ва Малика Айёрни олиб келишлари, Сафардан қайтишда девлар билан бўлган жанглар, Асад ва Шодмоннинг сафардан қайтаётган Авазни ўлдиришга ҳаракат қилиши каби саргузаштларга бой воқеаларга гувоҳ бўласиз.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Янгиюл Полиграф Сервис"
Чоп этилган йили: 2019
Муқоваси: Қаттиқ
Бетлари сони: 304
Sharhlar
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Malika Ayyor (Xalq og‘zaki ijodi)
