xazna-nasiya

Категории
Сравнение Сравнение Оплатить Оплатить Отследить заказ Отследить Избранное Избранное 0 O'zbekcha Войти
Кўҳна ва боқий Бухоро купить
  • Скидка 5% на 5 книг
  • Скидка 10% на 10 книг
  • Скидка 12% на 20 книг
  • Скидка 15% на 50 книг

Кўҳна ва боқий Бухоро

0 отзывов
299 000 сум сум
Модель: Samarqand - yer yuzining sayqali
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
image description Добавить в корзину

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан бири. Қадимдан илму маърифат, маданият маскани бўлган бу гўша таърифи бутун оламга ёйилган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Юртбошимиз раҳнамолигида миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, маданий меросни, айниқса тарихий-меморий обидаларни асраш, уларни келгуси наслларга етказиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби қатор асори атиқалар таъмирланиб, асл қиёфасига келтирилди. Бевосита Президент И.Каримов ташаббуслари билан тасаввуф намояндалари, Нақшбандия тариқати асосчилари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари обод этилди.

Айниқса, Бухоро маданий маркази бунёдкорлик ишлари доирасида алоҳида ўрин эгаллайди. Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган 107 гектардан иборат маданий марказ йирик иншоотлар – 700 ўринли вилоят мусиқали драма театри, 2000 томошабинга мўлжалланган амфитеатр, улар ўртасида эса “Кўҳна ва боқий Бухоро” монументидан иборат.

Маданий марказ турли бурчакларидан бошланган йўлаклар баландлиги 18 метрли “Кўҳна ва боқий Бухоро” монументига келиб туташади. Монументни таниқли ҳайкалтарош, Ўзбекистон санъат арбоби Илҳом Жабборов ишлаган.

Обида зинапоялари орқали кўтарилганда, диққатингизни монумент теварагида зарҳал кошинлар тортади. Унда Бухоронинг тупроғи олтинга тенг, деган маъно мужассам. Чунки Бухоро азалдан олтин макони бўлган. Асл ва тоза олтин конлари, ёмбилар шу ердан топилган. Айни чоғда монументда нафақат Бухоронинг олтин замини олдида, балки Бухорони шариф шаҳарга айлантирган унинг фидойи, меҳнаткаш одамлари олдида бош эгиш керак деган ғоя ифода этилган. Бу замин кишилари эзгу ишлари билан тилга тушганлар. Буюк олим Абу Али ибн Сино, тарихчи олим Наршахий, ислом дини равнақи ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган Имом Бухорий, тариқат алломалари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ориф Регарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий кабилар, шунингдек, миллатимиз адабиёти, маданияти тараққиётида муносиб из қолдирган Аҳмад Дониш, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, халқимизнинг бошқа асл фарзандлари етишиб чиққан. Уларнинг номлари обидада зарҳал ҳарфларда нақшланган. Бу битиклар юқорисида “Илм ўрганмоқ ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир” деган ҳадис ўзбек, араб ва инглиз тилларида ёзилган. Аждодларимиз ва уларнинг бугунги ворислари бу даъватни ҳаёт мазмунига айлантиришган. Бухоронинг дунёда илм-маърифат маскани сифатида шуҳрат қозонгани бежиз эмас.

Худди шу ерда Бухоронинг кўҳналигидан дарак бергувчи меъморий ёдгорликлари –Мағоки Аттор, Исмоил Сомоний, Чорбакр, Минораи Калон, Арк қалъаси, Лабиҳовуз, Чорминор, Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси бошқа қатор обидалари тасвири тошда муҳрланган. “Дил ва ёру, даст ба кор”—улуғ пир Баҳоуддин Нақшбанднинг монументга битилган бу ҳикмати донишманд аждодларимизнинг қолдирган улкан маънавий мероснинг ўзига хос намунаси сифатида кўзга ташланиш баробарида бугунги авлодни мазкур даъватга амал қилишга чақиради.

Эскизлари бевосита Президентимиз ғоялари асосида тайёрланган монумент марказида уч авлод—бахтиёр ёш оила—ота, она ва бола, ниҳол ўтқазаётган бобо ва набира ҳамда уй қураётган ота ва ўғилнинг барелефли ҳайкаллари акс эттирилган. Бунда чуқур фалсафа бор: ҳаёт адабий, умр ўткинчи, инсоннинг эзгу амаллари мангу қолади, бу дунёда инсон эзгу ишлар қилмоғи, фарзандлари келажагини, эл-юртининг эртасини ўйламоғи керак.

Обида тепасига ўрнатилган баландлиги 5 метр, вазни 32 тоннадан иборат, айланиб турувчи улкан Ер шари узоқ-узоқлардан кўзга ташланади. Унда Ўзбекистонимиз харитаси тасвирланган. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, дунё билан юзлашди, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллади, деган теран маъно ифодаланган. Ушбу обида миллий маънавиятимизнинг монументал ифодасидир.

Истиқлолнинг дастлабки йилларида республикамизда қатор театрлар реконструкция қилиниб, ижодий жамоалар ихтиёрига топширилган эди. Бухоро давлат мусиқали драма театрининг маданий марказдаги муҳташам биноси сўнгги чорак асрда мамлакатимизда пойдевордан қурилган ягона театрдир. Санъаткорлар ва томошабинларнинг бир неча авлоди армонлари рўёбга чиқиб, барпо этилган бу театр ўзининг кўркамлиги, замонавий саҳна имкониятлари ва ёриткичлари билан жиҳозлангани, унда яратилган қулай шарт-шароитлари билан Марказий Осиёдаги энг гўзал санъат масканидир.

“Кўҳна ва боқий Бухоро” монументи, вилоят театрининг янги биноси ҳамда замонавий лойиҳа асосида барпо қилинган амфитеатрни ўз ичига олган, гулзор ва хиёбонлардан иборат маданий марказ ҳам улар қаторидан ўрин олиб, истиқлолимиз шарофати, халқимиз қудрати ҳамда Президентимиз ташаббускорлиги ва раҳнамолиги билан шариф шаҳар янада гўзаллашиб, чинакам Шарқ гавҳарига айланди.

Характеристики

ISBN
Язык
Количество страниц
Издательство
Тип обложки
Формат бумаги
Год издания

Кўҳна ва боқий Бухоро

0 отзывов
299 000 сум сум
35 900 сум x 12 мес

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!