• Email: info@asaxiy.uz
  • При покупке на сумму более 150 000 сум доставка по Ташкенту - бесплатно

Марио Пьюзо: Сицилиялик (Чўқинтирган ота 2)

21 000 сум 24 000 сум
  • Модель: Сицилиялик (Чўқинтирган ота 2)
  • Наличие: Есть в наличии

Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пьюзонинг "Сицилиялик" романини "Чўқинтирган ота" асарининг давоми дейиш мумкин. Унда дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард йигит Сальваторе Гильянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлару ва фожиавий қисматлар баён этилади. Ушбу китобда дўстлик ва адоват, муҳаббат ва нафрат, ўлим ва интиқомнинг сицилияча қонунлари хусусида баҳс кетади. Улар инсон руҳияти, айниқса қонунни четлаб ўтувчи кишиларнинг ички дунёсини чуқур билувчи Марио Пьюзонинг диққатини ҳамиша жалб қилиб келган. Ўткир сюжетли, турфа воқеаларга бой, ўқувчини кутилмаган бурилишларга олиб кирадиган ушбу асар ўз мухлисларини топиши муқаррар.

Шундай юксак тушунчалар борки, улар эзгулик, олижаноблик, қадр-қиммат, ўзаро ишонч, дўстлик ва садоқатдир. Таассуфки, бу юксак мезонларга қарама-қарши ўлароқ, инсон қадрини топташ, алдов, фириб, хиёнат каби иллатлар ҳам мавжуд. Очкўзлик, нафсга ҳирс қўйиш, адоват, шахсий манфаат йўлида бошқалар ҳаётини издан чиқариш айрим кимсаларнинг тамойилига айланган. Бундайларни ўзгартириш душвор, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам манфурлигича қолаверади.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Чоп этилган нашриёти: "Янги китоб"

Чоп этилган йили: 2019

Муқоваси: Юмшоқ

Бетлари сони: 460

Оставить отзыв

Напоминание: HTML не работает !
    Плохо           Отлично