Все категории

Габриэль Гарсиа Маркес: Ёлғизликнинг юз йили

0 отзывов
Модель:

Ёлғизликнинг юз йили

Наличие: Нет в наличие

Описание товара

«Ёлғизликнинг юз йили» – буюк колумб ёзувчиси Габриэль Гарсия Маркесга Нобель мукофотини олиб келган машҳур асар. Роман ҳозирги кунга келиб испан тилидан бошқа тилларга энг кўп таржима қилиниш бўйича Мигел Сервантеснинг «Дон Кихот»идан кейинги ўринда туради. Роман «мўъжизавий реализм» деб номланган йўналишда ёзилган. Бунга сабаб, асарда нореал нарсалар оддий ҳолдай кўрсатилади.

Асар Маркес томонидан 1965–1966 йилларда 18 ой ичида Мехико шаҳрида ёзиб тугатилган. Асарнинг оригинал ғояси 1952 йилда, муаллиф туғилиб ўсган қишлоғи Аракатакага ташриф буюрганида туғилган. Адиб 1954 йилда ёзилган «Шанбадан кейинги кун» ҳикоясида илк бор Макондо шаҳри тилга олинади. Аслида Маркес романининг номини «Уй» деб номламоқчи бўлган, охир-оқибат ёзувчи Альваро Самудионинг «Катта уй» романига ўхшаб қолмаслиги учун «Ёлғизликнинг юз йили» номини танлаган.

 

Китоб ҳақида маълумотлар :

Муқоваси: Қаттиқ

Бетлари сони: 320

Чоп этилган нашриёти: " Янги Аср Авлоди"

Чоп этилган йили: 2019