• Email: info@asaxiy.uz
  • При покупке на сумму более 150 000 сум доставка по Ташкенту - бесплатно

Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар

34 000 сум
  • Модель: Элжернонга аталган гуллар
  • Наличие: Есть в наличии

 

 

Дэниел Кизнинг “Элжернонга аталган гуллар” асари АҚШда адабиёт бўйича мактаб дастурига киритилган китоблардан биридир. Асар 1966 йилнинг энг зўр романи деб топилган, “Небула” ва «Ҳюго» мукофотини олган.

Дэниел Киз асарни 14 йил мобайнида ҳаётида рўй берган воқеалар билан бойитиб борган. Асарнинг бир неча қисми ақли заиф инсон тилидан сўзланган бўлиб, таржимон қаҳрамон тилини борича — имловий ва услубий жиҳатдан сақлашга ҳаракат қилган. Асар матнидаги айрим ғайриодатий, ғалати жумлалар имловий ёки услубий хатолар эмас. Таржимада ҳам муаллифнинг ана шу услубини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.

 

Муаллиф ҳақида

Дэниел Киз (1927 — 2014) Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида туғилган. Бакалавр ва магистрлик даражасини Бруклин коллежида олган. У 8 та асар ёзган. Уларнинг орасида 1966 йилда илк бор нашр қилиниб, 5 миллиондан ортиқ нусхада сотилган “Элжернонга аталган гуллар” асари ҳам бор. Асар асосида суратга олинган “Чарли” фильми эса Оскар мукофотига лойиқ топилган. Дэниел Киз, шунингдек, савдогар денгизчи, бадиий муҳаррир, мактабда ўқитувчи ҳамда Оҳаё университетида профессор бўлиб ҳам ишлаган. 2000 йил Оҳаё университетида у «Хизмат кўрсатган профессор» унвони билан тақдирланган. Муаллифнинг қўлингиздаги ушбу асари Ҳюго ва Небула мукофотлари билан тақдирланган ва 2000 йил Америка илмий-фантаст ва фантаст ёзувчилари уни «Хизмат кўрсатган муаллиф» деб эътирог этган.

 

«Ишонарли, ҳаяжонга солувчи ва юракни ларзага келтирувчи асар». – Нью-Йорк Таймс

«Юракни ларзага келтирувчи моҳират асари… Жўшқин... Инкор қилиб бўлмас қадар ҳақиқий». — Балтимор Сан

Чарли Гордон ўзининг ақлли эмаслигини билади. Ёши 32 да, новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлайди ва арзимаган пул топади. Ҳафтада 3 марта оқшом пайти ақлий ривожланишдан ортда қолган катталар учун очилган марказда дарс олади. Аммо энди буларнинг бари ўзгариш бўсағасида турибди. Шифокорлар нозик бир тажриба ўтказмоқчи. Улар Чарлининг миясини операция қилмоқчи. Улар операция ва махсус дори Чарлининг интеллектини оширишига умид қилади, чунки бу тажриба лаборатория сичқончаси Элжернон билан ўтказилганда ижобий натижа берди. Шу аснода Чарли ҳар куни нима ҳис қилаётганини кундаликка ёзиб боради. Бу унинг мияси ва ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли ўзгаришлар битилган таъсирли қайдларга айланади.

«Элжернонга аталган гуллар» дастлаб ҳикоя тарзида нашр қилинади, аммо тез орада кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлади.

 

Китоб ҳақида маълумотлар:

Инглиз тилидан таржимон: Муштари Мамадалиева

Чоп этилган нашриёти: "Қақнус Медиа"

Чоп этилган йили: 2020

Муқоваси: Қаттиқ

Бетлари сони: 320

Адади: 1000 та

Нархи: 34000 Сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш нархи: 7000 Сўм

Оставить отзыв

Напоминание: HTML не работает !
    Плохо           Отлично