Монография Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрининг мустакиллик йилларида замонавий пахар муҳитини бадиий безатиш санъатининг масалаларини илмий тадқиқ этишга бағишланган. Китобда Ўзбекистон шаҳарларини бадиий безашнинг тарихий илдизлари, XIX-XX асрларда Ўзбекистонда шаҳар муҳитининг шаклланишига ижтимоий жараёнларнинг кўрсатган таъсири тарихий нуктаи назардан манбалар асосида ўрганилган. Монографияда бадиий безатишда маҳобатли ва амалий-безак санъатидан унумли фойдаланиш муаммолари атрофлича таҳлил этилган. Шу билан бирга замонавий Тошкент шаҳар муҳити ва брендингини шакллантиришда миллийлик хусусиятлари ва илк тажрибалари масалалари ўрганилган. Китобда Тошкент Метрополитенини бадиий-эстетик образини яратишда миллий анъаналарни кенг қўллаш муаммолари ҳам чуқур таҳлил этилган.
Монография Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрининг замонавий шахс муҳитини бадиий безатиш санъати масалаларига бағишланиб, барча шаҳримиз имиджига беб бўлмаган ва уни ривожланишининг тарафдори бўлганлар учун мўлжалланган.