Служба поддержки
Вы изучаете "Жаҳон тартиботи" тўплами чегирма нархда, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
"Жаҳон тартиботи" тўплами
Китоблар рўйхати:
1. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари (Флексибл муқова)
Ажойиб ва қизиқарли ёзилган «Мамлакатлар таназзули сабаблари» асари асрлар давомида мутахассисларни ҳайратда қолдирган саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беради: Нега баъзи мамлакатлар бой ва бошқалар камбағал, бойлик ва қашшоқлик, соғлиқ ва касаллик, озиқ-овқат ва очарчилик бўйича бўлинган?
2. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тильда ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари.
Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади.
3. Ҳенри Киссенжер: Жаҳон тартиботи
ХХ асрнинг энг машҳур дипломати, АҚШ собиқ Давлат котиби ва Нобель мукофоти совриндори Ҳенри Киссинжернинг ушбу асари халқаро муносабатлар дунёсига теран нигоҳ ташлаш имконини беради. Муаллиф ўз ҳаётий тажрибаси ва тарихий билимларига таянган ҳолда, дунё нега бугунги ҳолатга келиб қолгани ва бизни олдинда нималар кутаётгани ҳақида фикр юритади.
4. Самуэл Филлипс Ҳантингтон: Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиби
Самуэл Филлипс Ҳантингтоннинг «Совуқ уруш давридан кейинги дунёга бағишланган ушбу асари ўтган аср 90 йилларининг энг машҳур геосиёсий рисолаларидан бири бўлиб, бугунги кунимизнинг сиёсий воқелигини таҳлил қилади va бутун сайёрамиз цивилизациясининг глобал ривожланиши юзасидан прогнозларни илгари суради.
Ҳантингтоннинг ушбу тарихий ва фалсафий рисоласи иқтисодий, ҳарбий va сиёсий қудратнинг келгусида Ғарбдан жаҳоннинг бошқа цивилизацияларига томон катта силжиши юз бериши эҳтимолини аниқлайди. Сизнингча, бу қайси цивилизация бўлиши мумкин? Хитойми ёки ислом, балки ҳинд цивилизацияси жаҳон етакчилигига даъво қила олар? Бу ҳақда муаллиф қарашлари va шахсий фикр-мулоҳазаларингизни солиштириб кўриш имкони энди сизда мавжуд.
Жами - 419 000 сўм
Чегирмада - 339 000 сўм
Нархлар фақат шу тўплам учун харидга амал қилади.
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Добавил товар для сравнения
"Молиявий эркинлик" тўплами чегирма нархда
"Жаҳон тартиботи" тўплами чегирма нархда
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish