Китобда Гдлян, Иванов ва улар гуруҳига кирган қонунбузар терговчиларнинг ҳақиқий башаралари тўғри ва холисона очиб берилган. Асарда келтирилган ҳар бир фактнинг ўзи ҳам алоҳида олганда катта бир китобга мавзу бўлиши мумкин. Муаллиф асарга киритилган фактларни мазмунли қилиб умумлаштирган. Китоб халқимиз бошига тушган мудҳиш кунларнинг асл моҳиятини очиб беради, деб ўйлайман. Қиссани ўқиганда қалбингиз титрайди, адолатсизликка қарши нафратингиз ошади. Хуллас, бу китобни бепарво қабул қиладиган ўқувчи бўлмаса керак. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.