Ушбу китоб аёлларнинг турмушда учрайдиган айрим хато камчиликларини тўғрилаш асносида юртимизда мавжуд оилаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида тайёрланди. Китобдан кундалик турмушда хотин-қизларимизга асқотадиган тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган. Мазкур китоб аёлларга ўзлигини англашга ва турмуш ўртоғини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек китоб бамисоли кўнгил дориси ёхуд руҳий муолажа ўрнида турмушимизнинг бемор тарафларига шифо бўлади, деган умиддамиз. Ўйлаймизки, ушбу рисола сизларни бефарқ қолдирмайди ва ундаги тавсияларга амал қилиш орқали сиз ҳар бир кунингизни чиройли ва мазмунли қилишга эришасиз.