Служба поддержки
Вы изучаете Илоҳий насиҳатлар. Аллоҳнинг розилигига элтувчи амаллар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Қўлингиздаги ушбу китобда мусулмон банда учун ўта зарур бўлган, ажр-савоби улуғ амаллар ҳақида сўз боради. Ушбу насиҳатларга амал қилган инсон Аллоҳ таоло розилигига осон эришади, бардавом келиб турадиган ажрларни қўлга киритади, иншооллоҳ.
Кўпчилик инсонлар "Динда мутақаддим (пешқадам) бўлиш учун осон амаллар борми?" деб сўрайдилар. Шариатимизда бандани нажотнинг осон йўлига олиб борадиган амаллар жуда кўп. Ислом енгиллик динидир. У инсонларни юксак ахлоқли бўлиб яшашга чорлайди. Банда қиладиган эҳсонини ҳам аввало ўзи, оиласи, яқинларидан бошлайди, сўнг ортиб қолганини бошқаларга беради.
Умар розияллоҳу анҳу ўз замонларида бир киши масжиддан кетмаганини кўриб уни чиқариб юборганлар ва зиммасидаги фарз бўлган оилани боқишга буюрган. Ислом одамларни дунёдан узиб қўймайди. Балки ўзи, оиласи учун меҳнат қилса ҳам, аёлининг оғзига бир луқма солиб қўйса хам, эрига хушмуомала бўлса ҳам, фарзандларини ўпиб, эркалаб, улар билан ўйнаса ҳам, овқатланиб ўтирганда ғийбат ва бошқа гуноҳ сўзларни эмас, одатий гапларни гапириб ўтирса ҳам, кўчадагиларга салом берса ҳам, ниятини тўғрилаб чиройли кийимлар кийса, уларни тоза сақласа, одамларга табассум қилса ҳам савоб олаверади. Мўмин банда ҳамиша инсонларга манфаат беришни кўзлаши, жамиятдан узилиб қолмаслиги даркор. Зеро, ҳадисда инсонларнинг энг яхшиси (бошқа) инсонларга энг кўп манфаати етадигани бўлиши таъкидланган. Пайғамбарлар, саҳобалар, тобеинлар ва солиҳ зотларнинг деярли барчаси бирор касб билан шуғулланган, ўша касби сабабидан оиласини тебратган. Шу билан бир қаторда, ибодатда ҳам пешқадам ва барчага намуна бўлганлар. Кундузини меҳнат, кечасини эса ибодат қилиб ўтказганлар. Хуллас, Жаннатга дохил бўлиш учун инсонлардан узилиб олиш шарт эмас. Кундалик ибодатлар, юмушлар ва амалларни ҳам ниятни тўғри қилиб бажариш орқали жуда кўп ажру савоблар қозониш осон. Қорий Тоййиб Соҳибнинг машҳур бир сўзлари ҳамманинг ёдида туриши лозим: "Камолот учун меҳнат керак". Яъни оддий бир чигит ер устида қолиб кетса, чириб кетади. Лекин у бирортанинг эгнига кийим ёки кафан бўлиши учун экиб, суғоришга, Ишлов бериб пахта бўлиб очилганда эса теришга, тозалаб, йигиришга, сўнг мато тайёрлашга, кейин кийим тикишга зарурат бор. Оддий бир мато учун шунча меҳнат лозим бўлса, Аллоҳ таолонинг Жаннати учун фақат хом хаёл, қуруқ орзунинг ўзи етмайди. Китобда инсоннинг нажот топишига сабаб бўладиган, нафсга енгил (яъни уни бажариш осон бўлган) амаллар, насиҳатлар ҳақида сўз боради, иншооллоҳ.
Китоб 12 та мавзуни ўз ичига олган. Уларда мусулмон банданинг якка ўзи бажарадиган ҳамда бошқа одамларга аралашиш орқали бажарадиган амаллар баён қилинган. Мавзу охирида унга алоқадор қиссалар келтирилган. Ушбу насиҳатларга амал қилган инсон нажотга ҳамда Аллоҳ розилигига эришади, иншооллоҳ.
Добавил товар для сравнения
Алихонтўра Соғуний: Тарихи Муҳаммадий (Мунир)
Добавил товар для сравнения
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Зуҳд ва ҳаё
Добавил товар для сравнения
Стиральная машина Avalon WM-1510 B (Золотая) 6 Кг
Добавил товар для сравнения
Умная колонка VK Капсула Мини с голосовым помощником Марусей серая
Добавил товар для сравнения
Беспроводные наушники Apple Airpods Max Orange 2024
Добавил товар для сравнения
Нурали Қобул: Маймунлар мамлакати ёҳуд ёввойилар орасида
Добавил товар для сравнения
Мойка высокого давления Husqvarna PW 480 (180 bar) (970 46 83-01)
Добавил товар для сравнения
Щетка-скребок 3в1 для чистки гриля, мангала, решеток BoyScout
Добавил товар для сравнения
Гриль Tefal Ultracompact GC302B28
Добавил товар для сравнения
Беспроводная мышь Xiaomi Wireless Mouse Lite чёрная
Добавил товар для сравнения
Летающая тарелка, фрисби BoyScout 23 см
Добавил товар для сравнения
Стиральная машина полуавтомат Artel SG70FP 7кг Nature 01
Илоҳий насиҳатлар. Аллоҳнинг розилигига элтувчи амаллар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish