Ушбу болалар қўшиқлари тўплами мусиқий мураббийлар ва педагогларга мактабгача ёшдаги болалар билан ишлаш учун яратилган. Тўпламдан ўрин олган мусиқий асарлар орқали педагог бола билан биргаликда ранг-баранг мусиқий образлар руҳиятини ҳис қилади. Жўшқин ва илҳомбахш, лирик, ватанпарварлик руҳидаги ва жуда замонавий қўшиқларга ошно бўлади.
"Илк қўшиқларим" лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ҳамда "Илк қадам" мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. Тўпламда тақдим этилган қўшиқлардан мусиқий машғулотларнинг "Куйлаш", "Мусиқа тинглаш", "Мусиқий-ритмик ҳаракатлар" каби бўлимларида фойдаланиш мумкин. Умид қиламизки, бу янги тўплам мусиқа мураббийларига боланинг мусиқий қобилиятларини ижодий ва кўп қамровли ривожлантиришларида, шунингдек ҳафта ёки ой давомида болалар билан ўрганилган мавзуларни тўлиқ очиб беришда яқин кўмакчи бўлади.
Аксарият қўшиқлар болалар ижроси учун тавсия этилган диапазонда ёзилган. Сиз репертуар устида ишлаш давомида вокал вазифаларини осонлик билан уддалайсиз ва болаларни қизиқтира оласиз. Қўшиқлар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилган. тўпламга қўшимча сифатида эса ёш хонандалар ижросидаги барча қўшиқлар ҳамда уларнинг куйлари ёзилган USB-флеш-хотирани топасиз. Мазкур мусиқий асарлардан мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган байрамлар ва кўнгилочар тадбирларда, шунингдек мустақил ижодий фаолиятда фойдаланиш имконини беради.
Куйланг, Завқланинг ва Табассум қилинг!