Монографияда Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг бадиий маҳорати ва адабий-эстетик қарашлари яхлит тадқиқ қилинган.
Унда ижодкорнинг икки романи, тўққиз қиссаси, ҳикоялари ҳамда танқидий фикрлари, фалсафий консепсияси, сюжет, конфликт, характер, сарказм яратиш маҳорати, тил ва услуб, поетик синтаксис, хронотоп борасидаги ўзига хос жиҳатлари атрофлича таҳлил этилган. Носирнинг бугунги замонавий адабиётимиздаги муносиб ўрни кенг ёритилган.
Монография филолог мутахассислар ҳамда сўз санъатининг барча ихлосмандларига мўлжалланган.