Xurshid Do‘stmuhammad: Hikoya
- ISBN
- 978-9943-20-742-4
- Qog‘oz formati
- A5
- Muqovasi
- Qattiq
- Betlar soni
- 688
Mahsulot ta'rifi
Хуршид Дўстмуҳаммад сайланмаси сифатида нашрга тайёрланган тўрт жилдлик мажмуанинг биринчи китоби "Ҳикоя" деб номланади.
Муаллиф ҳикояга " эрка, шу билан бир вақтда ғоятда яшовчан насрий жанр" дея нисбат берган, бунинг бежиз эмаслигига мазкур тўплам мутолааси асносида ишонч ҳосил қиласиз. Кўп йиллик ижод намуналаридан сараланган ҳикояларнинг ҳар бирида бир қисмат бор. ЎЎқувчимутолаага киришар экан, нафақат қаҳрамон билан, балки муаллиф билан суҳбатлашади, дардлашади, ўрни келса, баҳслашади, ўйга толади. Айтиш жоиз Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоялари осон ўқилмайди, уларни мулоҳаза, чиғириғидан ўтказишга тўғри келади. Аслида ҳам адабиётнинг улуғ мақсадларидан бири ўқувчини мушоҳадага ўргатиш орқали бадиий дидни тарбиялаш эканлигини ҳисобгаолсак, адиб ёзганларига бефарқ қолмаслигингиз муқаррар.
Таниқли адибимизнинг "Ҳикоя" дея аталгувчи ўзига хос бадиий оламига хуш келибсиз, азизлар!
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Xurshid Do‘stmuhammad: Hikoya
