Ҳомид Аҳмад Тоҳир: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари

5 1
1 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес
Модель: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлигига лойиқ ҳамду мақтовлар бўлсин!

Инсониятга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун юборилган энг сўнгги пайғамбар – набиййимиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли оилалари, саҳобалари ва мўмин-мусулмон умматларига Аллоҳ таолонинг салоту саломи, тўхтовсиз раҳмати бўлсин! Муқаддас ва баркамол динимиз Исломда жамиятда яшовчи барча инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурчлари ўзининг аниқ ва тўла-тўкис ифодасини топган. Ислом шариатида ҳеч кимнинг манфаати ва ҳуқуқлари ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш ёхуд қисқартириш ҳисобига амалга оширилишига йўл қўйилмайди. Жумладан, ёшлар ва ўсмирларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам шундай.

Тарихга назар соладиган бўлсак, Ислом умматининг шаклланишида, ҳидоят нурининг бутун олам узра кенг тарқалишида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан елкадош бўлган ёш ва навқирон саҳобаларнинг ҳиссалари катта экани равшанлашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан катта-катта қўшинларнинг ҳарбий қўмондонлигини анчагина ёш саҳобаларга топширганлари ҳам ёшларга юксак ишонч ва эҳтиром намунаси эди. Мусулмон ёшлар барча соҳаларда умматнинг энг пешқадамлари бўлиб келишган. Булар шаръий ёхуд дунёвий илмлар бўладими, гўзал хулқ ва маданий жабҳалар бўладими ёки ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳарбий соҳа бўладими, фарқи йўқ. Бу мусулмон ёшларнинг улуғ марраларни забт этишида эса Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берган тавсияларга қатъият ва сабот, чуқур ишонч ва ихлос билан амал қилишгани ҳал қилувчи омил вазифасини бажарган. Набавий ўгитларга оғишмай амал қилинган ҳар бир даврда жамият мислсиз тараққиётга, гўзал муносабатлар тизимига эга бўлган, кишилар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро кўмаклашиш ва бирдамлик руҳи қадрият даражасида қарор топган. Ана шу тарихий жараёнда шаклланган гўзал қадриятлар мевасидан ҳали-ҳануз баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Ҳолбуки, бошқа жамиятларда кучли диний асосларнинг етишмаслиги ортидан маънавий ва руҳий инқироз келиб чиқиб, тобора чуқурлашиб бораётганини бугун ҳар биримиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Аммо бу – бизнинг жамиятимизда бугун шахслараро, оилавий ёхуд умумижтимоий муаммолар, маънавий пасайишлар кузатилмаяпти дегани эмас. Бу ҳам кўз ўнгимиздаги очиқ-ойдин ҳақиқат. Бунинг таъсири, айниқса, ёшларда қаттиқроқ сезилмоқда, бугун улар ҳар доимгидан кўра кўпроқ эътиборга, тўғри йўл кўрсатишга муҳтож бўлмоқда.

Ушбу мўъжаз рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмон ёшларнинг чинакам исломий юксак шараф соҳибига айланиши учун берган тавсиялари жамланган бўлиб, ушбу Набавий насиҳатлардан хабардор бўлиш ва уларни шахсий ҳаётида татбиқ этиш ҳар бир ёшнинг, хусусан, юртимизда яшаётган мўмин-мусулмон фарзандларимизнинг шарафли вазифаларидир.

Аллоҳ таоло ушбу ожизона уринишимизни манфаатли қилишини сўраб, дуо қилиб қоламиз.
Эҳтиром ила таржимонлар Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Характеристики

ISBN 978-9943-20-927-5
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 224
Издательство Янги Аср Авлоди
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги А6
Год издания 2022

Ҳомид Аҳмад Тоҳир: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга насиҳатлари

5 1
1 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!