Муваффақият ҳаммага керак. Ҳаётда яхши яшаш, мақсадларни амалга ошириш, яхши ном қолдириш, ўз ўрнини топиш ва шу каби бошқа барча жабҳаларда муваффақиятга муҳтожлик сезади киши. Ахир ҳеч ким қилажак ишини муваффақиятсизликка учраш мақсади билан қилмайди.
Эътибор берган бўлсангиз, «муваффақият» сўзини жуда кўп ишлатдик. Чунки бу сўз билан ушбу китоб айнан бир маънога эга. Муаллиф Ҳасан Мамасаидовнинг энг долзарб масалаларга муносабати, ноёб фикрлар, инсонни фақат олға интилишига туртки бўлувчи теран мулоҳазалар билан ёзилган.