Asaxiy Books лойиҳасидан яна бир премьера - Гўзалхон Хамидованинг "Кичик кашфиётчи" китоби сотувда!
3 ёшгача бўлган болалар учун Монтессори машғулотлари
Монтессори таълим усули боланинг ривожланиш жараёнига ҳурмат ва эркинлик билан ёндашади. Ушбу китоб шу тамойиллар асосида яратилган бўлиб, болаларга мустақил ўрганиш, ҳис қилиш ва ижодий фикрлаш имкониятини беради.

Ҳар бир бола - кашф этилмаган олам, ҳар бир дақиқа эса ўсиш ва ўрганиш учун ноёб имкон. Шу фалсафага таянган ҳолда, китобда уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинлар ва амалий машғулотлар жамланган.
Бу машғулотлар:
- боланинг табиий улғайиш ритмига мос келади;
- атроф-муҳитни мустақил англашга ёрдам беради;
- ақли, ҳиссиёти, кичик ва катта моторикасини ривожлантиради.

Энг қулай томони - машғулотларнинг аксарини уй шароитида, оддий буюмлар билан ўтказиш мумкин. Ота-оналар ва тарбиячилар учун бу китоб амалий қўлланма, фарзанд билан биргаликда ўсиш ва ўрганиш жараёнида эса - меҳр ва яқинликни мустаҳкамловчи ҳамроҳ бўлиб хизмат қилади.

Ушбу китоб 0-3 ёшли болалар ота-оналари, тарбиячилар, педагоглар ва болалар ривожланиши билан қизиқадиган ҳар бир инсон учун мўлжалланган. Шунингдек, у бўлажак оналар учун ҳам фойдали қўлланма бўлиб, чақалоқнинг илк ривожланиш босқичларини олдиндан тушуниш ва унга меҳр билан тайёрланишда ёрдам беради.
Ҳар бир саҳифа сизни болалар дунёсига яқинлаштиради, улар билан бирга ўсишга, кашф этишга ва қувонишга чорлайди.
🌿 Монтессори билан улғайиш - бу табиий ўрганиш завқини ҳис қилиш демакдир.
Китоб бугуноқ буюртма беринг ёки Asaxiy дўконлари орқали харид қилинг. Буюртмангизни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берамиз.