Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг шеърларини ёд олмаган, ижодига қизиқмаган киши бўлмаса керак. Адабиёт ихлосмандлари томонидан шоирнинг шеърлари доимо илиқ кутиб олинган, ижоди юқори баҳоланган. Дарҳақиқат, Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли ҳам шеърлари сингари гўзал, мазмунга бой ва салмоқли бўлди. Таъбир жоиз бўлса, шоир ўзининг сермазмун сатрларида, залворли достонларида ҳамон шеърият шайдоларини хушнуд этмоқда, иккинчи умрини яшамоқда.
Мазкур тўплам Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг мунис рафиқаси Гулчеҳра Воҳидованинг умр йўлдоши билан кечирган йиллари ҳақидаги самимий, ёрқин ҳамда яқинлари, фарзандларининг меҳрга тўлиқ хотираларини қамраб олган.
Умид қиламизки, “Қалбим ардоғи” китоби чексиз муҳаббат, садоқат рамзи сифатида “Ойбегим менинг”, “Чорак аср ҳамнафас” китоблари қаторидан ўрин эгаллайди.
Муаллиф: Гулчеҳра Воҳидова
Лойиҳа раҳбари: Хуршид Воҳидов
Масъул муҳаррир: Хуршид Дўстмуҳаммад
Муҳаррир: Улуғбек Халилов
Техник муҳаррир: Аҳмад Тўра
Дизайнер: Муҳаммадхон Юсупов
Мусаҳҳиҳ: Гулноза Эргашева