Саволлар ва жавоблар шаклида тузилган ушбу китоб - стратегик маркетинг соҳасида жаҳондаги энг машҳур экспертлардан бири, замонавий маркетолог Филип Котлернинг билими ва кўп йиллик тажрибаси квинтэссенциясидир. Китобни ўқиб бўлиб сиз маркетинг бўйича мутахассисларга қандай кўникмалар зарурлигини, компаниялар маркетингнинг самарадорлигини қандай баҳолашлари, пасайишлар даврларида қандай маркетинг стратегиялари энг оқилона бўлиши, бизнинг давримизда глобаллашув ва янги технологиялар сабабли маркетинг роли қандай ўзгариши, келгусида маркетинг бўлимлари қандай бўлиши мумкинлигини билиб оласиз.
Китоб компаниялар раҳбарларига, маркетинг бўйича директорларга, маркетолог-амалиётчиларга, бренд менежерларга, шу соҳадаги олий ўқув юртларининг ўқитувчилари ва талабаларига мўлжалланган.