Служба поддержки
Вы изучаете Эврил Турон: Ойнур, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Ўсмир болакайнинг ойдек суянчиғи, болалик хотиралари қатидаги қадрдони-геолог қиз Ойнур ўтган кунлари тасвирланмиш ушбу китобда замона носозликлари, нопок кимсаларнинг қилмиши рўй-рост қаламга олинади. Одамлар бир умр ёлғонлар ичида яшаб, унинг нағмаларига овуниб, суяниб яшаши-фожиа. Гул умрнинг ёлғонлари ичида соврилиб, олчоқлар қўлида эрмакка айланиши эса икки карра азоб. Атрофидагиларга ойдек нур таратиб, тафти билан ёнидагиларни иситишга - сўзламақ, исён қилмоқ, курашмоққа ундаган Ойнурнинг қисмати шундай кечди. Илми билан кўкка парвоз қилди-ю, жоҳилларнинг силтаб-юлқилашидан кулдек тўзғиди. Саҳро бағрида илм, нажот излади-ю, охири топгани хўрлик, изтироб, беадоқ ёлғон ва ўлим бўлди."Оврўпача кийинган, кийинганда ҳам охирги урфда (модада) кийинган бу қиз бизникига келганда ертўламиз ёришиб кетарди... Мен ғариб яшаганимиздан уялардим. Онамнинг ҳам юз-кўзида шу ифода кезарди. Ойнур илк танишганларида ўзларининг асл қиёфаларини яширадаган кишилар туридан эмасди. Билъсак, табиатан қандай бўлса, ўзини шундай тутарди" дея алданган қизгинанинг ёлғончи-муттаҳамлар сабаб бевақт ерпарчин бўлиши асарни нуқтама-нуқта, ҳеч бир сатрини қолдирмай ўқишга чорлайверади. Муаллифнинг тахир хотиралари орасидан сизиб чиққан саирлар фикр-ёдингизни банл этиши, ўйга толдириши, қаҳрамонлар қисматига шерик бўлишга ундаши аниқ. "Ойнур" бир қизнинггина қисмати, ёзуғи, дарди эмас, балки миллат, жамият, халқ кўргилиги-фожиасидир.
| ISBN | 978-9943-6502-8-2 |
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Твердая
|
| Количество страниц | 208 |
| Год издания | 2021 |
| Издательство |
Академнашр
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
| Автор |
Эврил Турон
|
Хамид Гуломнинг Машъал романи борми булса нархи билан ёзворинг
Barchaga tavsiya qilaman. Oʻqigan kitoblarim ichida eng qattiq taʼsirlanganim. Asar muallifi shu kitoblari uchun umri qamoqda oʻtib ketdi. Haqiqiy millat dardi yoritib berilgan.
Оставьте отзыв о товаре первым
Эврил Турон: Ойнур
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish