Энце Руссо, Рекс Стаут: Мафия аъзосининг иқрори, Ошхонадаги қотиллик

0 отзывов
Модель: Мафия аъзосининг иқрори, Ошхонадаги қотиллик
Наличии: ● Нет в наличии

Описание товара

Поезд ва автомобилда юришдан, кемада сузишдан қўрққани сабаб хонасидан ҳеч қаерга чиқмай жиноятларни фош қилган детективни биласизми? Бу америкалик ёзувчи Рекс Стаутнинг қатор қиссалари қаҳрамони Ниро Вульфнинг айнан ўзгинаси. Тўпламга кирган "Ошхонадаги қотиллик" қиссаси бош қаҳрамони ҳам у. Ўткир ақл, кенг тасаввур, ўта синчковлик, воқеаларни бир-бирига боғлаш ва уларни таҳлил қилиш натижасида изқувар ҳақиқий қотилни аниқлайди. Энг қизиғи , қаҳрамон ўз хизмати эвазига машҳур ошпаз ҳаммадан сир тутган тансиқ таомнинг рецептини сўрайди. Ниро Вульф бу орзусига эришадими ёки йўқ, китобхон "Ошхонадаги қотиллик" қиссасини ўқиб билиб олади. 

Мазкур тўплам детектив жанрида ёзилган яна бир асарни ўз ичига олади. Италия ёзувчиси Энце Руссонинг "Мафия аъзосининг иқрори" романида Жованинонинг бошидан кечирганлари баён қилинади. Жованино ўсмир чоғида тўдага қўшилганидан бошлаб, мафия аъзолари битта- битта қўлга олингунга қадар бўлган давр ичида кўрган-кечирганларини, қилган жиноятларини ўз тилидан ҳикоя қилади. Ёши элликдан ошган собиқ мафия аъзосининг афсус ва надоматга тўла иқрори замирида ўқувчи Италия ҳаётида мавжуд бўлган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳам кўради.

Характеристики
ISBN 978-9943-20-380-8
Автор Энце Руссо, Рекс Стаут
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 416
Издательство Янги Аср Авлоди
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2019
Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан
asaxiy app image

Ваш интернет магазин