Мутолаасига киришаётганингиз ушбу китоб сизни оламларни зулматдан нурга олиб чиққан энг яхши уммат муаллими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга таълим беришдаги услублари, у зотнинг насиҳат, тарбия, даъват, уруш, сулҳ пайтидаги ҳикматона тутумлари ва улардан олинадиган сабоқлардан хабардор этади. Китоб муҳтарам ўқувчига Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида содир бўлган ходисалар орқали у зот алайҳиссаломдаги сидқ, вафо, омонатдорлик, сабр, ҳилм, ширинсуханлик, шафқат, шижоат, фаросат каби сифатларнинг Тажаллийларидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Таржимонлар: З.Бегмухаммад, Ю.Исроилжон ўғли