Аллоҳ таолога ҳамд, жаноби Пайғамбаримизга дуруду салавотлар бўлсин!
Қўлингиздаги ушбу узоқ кутилган китоб Аллоҳнинг фазли билан дунё юзини кўриб турибди. У ислом дунёсида машҳур ва кўп ўқилган (бестселлер) китоблардан ҳисобланади. Унинг муаллифи Жиҳод ат-Турбоний фаластинлик тарих тадқиқотчиси, шоир ва адибдир.
Китоб ёруғ дунёни кўришига хизмати сингган кўплаб жонкуяр, илмсевар биродарларимиз борки, уларнинг барчаларига Аллоҳдан беҳисоб ажрлар сўраб қоламан. Кичик бир лойиҳамизга бефарқ бўлмаганлари учун беҳад миннатдормиз.
Китобдаги ҳар бир буюк шахс, шубҳасиз, Сизнинг ҳаёт йўлингизга сарбон бўла олиши мумкин!