Машҳур ёзувчи Саъдулла Сиёев қаламига мансуб ушбу тарихий-бадиий қисса — ўзбек давлчатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган буюк саркарда Муҳаммад Шайбонийхоннинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Асарда Шайбонийхоннинг болалик даври, сиёсий етилиш жараёни, жасоратли юришлари, илм-фанга эътибори ва буюк мақсад йўлидаги курашлари бадиий образлар орқали ёрқин тасвирланган. Тарихий воқеалар асосида ёзилган бу қисса нафақат тарихга қизиқувчилар, балки ватанпарварлик, жасорат ва раҳбарлик фазилатларини қадрловчилар учун ҳам муҳим манба ҳисобланади.