Служба поддержки
Вы изучаете Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқадиган 6 муҳим асар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқадиган 6 муҳим асар
1. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.
2. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихиУшбу янги китобда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
Тони Шейнинг “Бахт етказиш” асарида сиз ҳаётий тажрибага асосланган ҳикояни ўқийсиз. Китоб Zappos компанияси асосчиси ва бош директори Тони Шейнинг бизнес, корпоратив маданият, ходимлар бошқаруви ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича тажрибаларини ўз ичига олади.
3. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвейер йўлини жорий этган, АҚШ автомобиль саноатининг “отаси”, миллиардер Ҳенри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир.
4. Элияҳу М. Голдратт: Мақсад. Узлуксиз такомиллашув жараёни
Алекснинг заводи оғир инқирозда: буюртмалар вақтида бажарилмаяпти, харидорлар норози, даромад кескин камайган, қарзлар эса тобора кўпаймоқда. Вазият шу даражада ёмонки, юқоридан унга фақат 90 кун вақт берилади. Агар бу муддат ичида завод самарали ишлашни бошламаса, уни бутунлай ёпиб юборишади. Бу эса юзлаб ишчиларни ишсиз қолдиради. Шу оғир дамда Алекс тасодифан ўзининг собиқ устози - Жона билан учрашади. Жона унга бутун бизнесни бошқаришда энг муҳим ҳақиқатни очиб беради ва бу ҳақида китобни ўқиш жараёнида батафсил билиб олиш мумкин.
5. Иля Стребулаев, Алех Данг: Венчур зеҳнияти
"Венчур зеҳнияти"ни белгилайдиган тўққиз тамойилни ва туб ўзгаришларга олиб келадиган инновацияга эришиш учун ушбу тамойилларни қандай жорий этиш мумкинлигини ўргатади.
6. Браян Дюмейн: Безономика. ПРЕМЬЕРА!
Жефф Безос оддийгина онлайн дўкон яратмади, у замонавий бизнес қоидаларини тубдан ўзгартириб юборди. Бу китоб шунчаки “Amazon” тарихи ёзилган асар эмас, балки сунъий интеллект, катта ҳажмли маълумотлар ва узлуксиз инновациялар бошқарадиган янги иқтисодий даврни таҳлил қиладиган мукаммал қўлланмадир. Китобда муаллиф Браян Дюмейн дунёнинг энг қиммат компанияларидан бири қандай қилиб сунъий интеллект, самарали бошқарув, мижозга эътибор ва узоқ муддатли стратегия орқали муваффақиятга эришганини очиб беради.
Нархи: 559 000 сўм
Муддатли тўлов эвазига ҳам сотиб олиш имконияти мавжуд
Буюртмалар Ўзбекистонинг исталган ҳудудига бепул етказиб берилади
Добавил товар для сравнения
Кутубхона яратиш учун тўплам
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2023" тўплами
Добавил товар для сравнения
«Asaxiy Books бестселлерлари», Январь: (20та китоб) 20% чегирма
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books" доирасида чоп этилган китоблар тўплами
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқадиган 6 муҳим асар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish