Служба поддержки
Вы изучаете Билимдон. Оила ва дўстлар даврасида ўйнанг!, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Сиз интеллектуал ўйинларнинг ишқибозимисиз? Ундан чексиз адреналин оласизми? Бу ҳиссиётларни ўз яқинларингиз билан бўлишишга нима дейсиз?
Эндиликда турли номлар остида оммалашган интеллектуал ўйинни ўз уйингизда ёки дўстлар даврасида ўйнаш имконияти СИЗда бор. «Билимдон» мана шундай муҳитни тақдим этади!
Ўйин талаби. Иштирокчилар 3-7 кишидан иборат бўлади. Саволлар 12 ёшдан катта ҳаваскор билимдонлар учун мўлжалланган.
Ўйин майдони. Марказга ўйин ғилдираги (барабан) ўрнатилади, унинг атрофида савол карточкалари қўйиладиган 12 та сектор жойлашади.
Савол карточкалари. Уларнинг юзасида савол матни ва унинг рақами кўрсатилган бўлади.
Жавоблар ва қоидалар китобчаси. Унда ўйиннинг барча қоидалари батафсил тушунтирилган бўлиб, саволлар жавоби ҳам келтирилган.
Ўйин тартиби. Ўйинчилар биринчи навбатда бошловчи ким бўлишини келишиб олиши лозим. Бошловчи барча савол карточкаларидан 12 тасини танлаб олиб, ўйин майдонидаги секторларга териб чиқади. Бунда савол матни ёпиқ ҳолда, «Билимдон» ёзуви эса тепада бўлиши керак. Ўйин бошланишидан олдин билимдонлар жамоаси ўзига САРДОР танлайди.
Қоидалар китобчаси ўйин вақтида бошловчида бўлиши зарур. Билимдонлар жавобларни кўрмаган бўлиши шарт.
Бошловчи ёки билимдонлардан бири ғилдиракни соат стрелкаси йўналиши бўйича айлантиради ва ўйин бошланади.
Ғилдирак (барабан). Махсус картон ғилдирак стрелка билан жиҳозланган бўлиб, ўйин майдонининг ўртасига ўрнатилади. Стрелкани айлантириш орқали қайси сектордаги савол ўйналиши аниқланади.
Агар стрелка савол ўйнаб бўлинган бўш секторга тушса, у ҳолда бошловчи соат стрелкаси бўйича кейинги савол карточкасини олади.
Ҳисоб таблоси. Тақвим кўринишидаги табло орқали билимдонлар ва бошловчининг олган очколари ҳисоблаб борилади. Чап томондаги рақамлар билимдонлар топган саволлар сонини, ўнг томондаги рақамлар эса топилмаган саволлар сонини кўрсатади.
Ўйин мақсади. Билимдонлар жамоасининг мақсади саволларга жавоб топиб, 6 очко тўплашдан иборат. Ҳар бир тўғри жавоб учун билимдонлар 1 очко олади. Ҳар бир нотўғри жавоб учун 1 очко бошловчига берилади. Агар бошловчи 6 очко тўпласа, билимдонлар жамоаси ютқазади.
Савол шакллари. Саволлар турли хил кўринишда бўлиб, ҳақиқий интеллектуал ўйин муҳитини ҳис қилишга ёрдам беради.
Карточкаларнинг 50 тасида матннинг ўрнига видео-саволлар ҚР-коди туширилган. Уни кўриш учун «Билимдон» мобил иловасидаги «Видео-савол» бўлимига кириш ва телефон камерасини ҚР-код туширилган карточкага йўналтириш зарур.
Саволнинг жавоби мобил иловадаги «Жавоблар» бўлимидан топилади.
«Билимдон» мобил иловасини Плай Маркет ва АппСторе орқали юклаб олишингиз мумкин.
| Страна происхождения |
Узбекистан
|
| Размер | 30*30*8 см |
Buncha yaxshi òyin ekan. Kichik maktab yoshidagi òquvchilar uchun ham tayyorlayzlar. Bolalar rossa qiziqadi.
Savollari nechta ekan?
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Напольный XXL пазл. Ферма
Добавил товар для сравнения
Напольный XXL пазл "Зоопарк"
Добавил товар для сравнения
Твоя первая энциклопедия: Природа
Добавил товар для сравнения
Беспроводные наушники Inkax HP-66
Добавил товар для сравнения
Коммутатор Tenda S108
Добавил товар для сравнения
Силиконовая кисточка FISSMAN 20см
Добавил товар для сравнения
Сковорода 24 см Alpenberg GV-359
Добавил товар для сравнения
Беспроводные наушники Remax RB-725HB Pro
Добавил товар для сравнения
Термос Fissman 300 мл
Билимдон. Оила ва дўстлар даврасида ўйнанг!
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish