Бештаси Бирда ва чегирма нархда! "Янги китоб" нашриётидан янги китобларга чегирма
Дейл Карнеги: Дўст орттириш ва одамларга таъсир ўтказиш хусусида
Одамлар билан мулоқот қилиш тадбиркор ёки уй бекаси учун ҳам, меъмор ёки депутат учун ҳам бирдек катта аҳамиятга эга. Агар сиз китобдан энг юқори даражада манфаат олмоқчи бўлсангиз, одамлар билан мулоқотни ўрганишга кучли ва жўшқин интилинг.
Фрэнк Беттжер: Муваффақият сирлари
Муаллиф гарчи бошланғич мактабда 6-синфгача таълим олган, қатор омадсиз тажрибалар соҳиби бўлса-да, булар унинг ёзувчиликда ҳам ном қозонишига тўсқинлик қила олмади. Умидсизлик, муваффақиятсизлик интиҳоси ҳамда ютуқлар дебочаси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар сизни юксак чўққиларни забт этишга ундайди. Содда ва равон услубда ёзилган китоб сизга кўплаб ҳаётий масалаларда маслаҳатчи бўла олади. Илҳомбахш турфа ҳикоялар эса омад калитига эга бўлиш сирларини ўргатади.
Марио Пьюзо: Чўқинтирган ота ёҳуд мафия сардори
Aмерикалик машҳур адиб Марио Пьюзонинг “Чўқинтирган ота ёки мафия сардори” романи сиёсий асарларнинг классик намунаси сифатида маълум ва машҳур. Муаллиф мазкур китобида америкалик ҳамда сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини, уларнинг сиёсий арбоблар, қонун ҳимоячилари билан алоқаларини тўла-тўкис очиб берган.
Марио Пюзо: Сицилиялик (Чўқинтирган ота 2)
Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пюзонинг “Сициялик” романини “ Чўқинтирган ота” асарининг давоми дейиш мумкин. Унда дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард йигит Салваторе Гилянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлари ва фожиавий қисмати баён этилади.
Жеймс Хедли Чейз: Ярим миллион долларлик қилмиш
Мафия ҳақида шов-шувли мақола ёзмоқчи бўлган ёш журналистнинг ҳаёти кутилмаганда ўзгариб кетади. Унга кимсан, полиция комиссари пора таклиф қилади. Соддадил Гарри Барбер бундай сийловни рад этиб, бошига ташвиш орттиради. Натижада иблисона туҳмат ва ноҳақ айблов туфайли панжара ортига тушади...
Қамоқхонадан ўзгача инсон бўлиб чиққан журналист тирикчилик важидан ногоҳ ўғриликка қўл уради. Аслида бу чиройли тузоқ эди. Гарри ярим миллион долларлик келишувга кўнишга мажбур бўлади.
Нархи: 219 600
Скидкаси билан: 169 000
Таклиф 8 февралгача амал қилади.