📖 Дейл Карнеги шундай деган эди: “Агар одамлар билан қандай муомала қилиш, ўзингизни қўлга олиб, шахсий хислатларингизни ривожлантириш борасида ажойибу ғаройиб маслаҳатларга эга бўлмоқни истасангиз, мароқли ҳаёт қиссаси – Бенжамин Франклиннинг “Ёш савдогарга маслаҳатлар”и бўлмиш кўрган-кечирганларини, албатта, ўқиб чиқинг”.
📚 “Ёш савдогарга маслаҳатлар” – Франклиннинг энг йирик ва энг машҳур асарларидан бири. Муаллиф асарни 1771-йилдан бошлаб Англияда ёзишни бошлаган ва узоқ йиллар давомида қалб қўридаги фикрларини қоғозга тушираверган.
📌 “Ёш савдогарга маслаҳатлар” ёхуд бошқача айтганда, “Кўрган-кечирганларим” Бенжамин Франклиннинг ўғли Уилям Франклинга (Ню-Жерсининг бўлажак губернатори) мактуб-васият шаклида ёзилган.