Ўйинлар назарияси - бу қатъий стратегик тафаккур демакдир. Бу рақибнинг кейинги ҳаракатини у ҳам худди шундай қилаётганини била туриб, аввалдан кўра билиш санъатидир. Назариянинг асосий қисми одатий турмуш доноликлари ва соғлом ақлга зиддир, шунинг учун уни ўрганиш дунё тузилиши ва одамларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги янгича қарашни шакллантириши мумкин. Кино, спорт, сиёсат, тарихдан мисоллар орқали муаллифлар деярли ҳамма компаниялар ва одамлар ўйинлар назарияси томонидан тасвирланган ўзаро таъсирларда қандай иштирок этишини кўрсатиб беришади. Бу фанни билиш сизга бизнесда ҳам, ҳаётда ҳам муваффақият келтиради.
Таржимон "Aruana Baxt" таржима агентлиги