Китоб аввал кичик ҳажмда нашр қилинган бўлиб, ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Энди эса у тўлдирилиб, тузатилиб, таҳрирланиб, ундаги ҳикматлар сони 12500 тагача етказилди ва китобга муносиб равишда «Ҳикматлар энциклопедияси» деб ном берилди.
Ушбу китобда бир-биридан ибратли ҳикматлар жой олган. Қуръон, ҳадис китоблари, уламолар ҳаёти ва асарларидан жамланма қилинган ушбу китоб кишини ҳаётга янада теран қарашга ундайди. Унинг қалбини, қарашларини ҳикмат сарчашмаси билан поклайди. Китобдаги хазинадан ўз улушини олади, ҳаётига татбиқ қилади. Уламоларнинг фикрлари ҳар жабҳада бизга дастуруламал бўлади. Ҳаётимизни яхшилашга, кунларимизни мазмунли қилишга, вақтдан унумли фойдаланишга ундайди.
Ушбу китоб ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.