Служба поддержки
Вы изучаете "Антиутопик китоблар" тўплами чегирма нархда, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Антиутопия тўплами
Китоблар рўйхати:
1. Жорж Оруэлл: 1984
«1984» асарида ўтган асрнинг 80-йилларида Уммония (Англия, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Жанубий Африканинг умумий номи) мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Ном ҳам айнан воқеалар содир бўлган йилдан келиб чиқиб танлангандек. Китобда тасвирланган ҳолатлар тарихий далиллар билан солиштириб кўрилганда эса реал макон Собиқ совет иттифоқи бўлгани, инглиз социализми тушунчаси остида коммунизм назарда тутилгани, «1984» эса тоталитар тузум авж олган палла — 1948 йил экани (шунчаки рақамларнинг ўрни алмаштирилган) ҳақида ўқувчида эҳтимол пайдо бўлади.
2. Жорж Оруэлл: Молхона
«Молхона» машҳур инглиз ёзувчиси Жорж Оруэлл томонидан 1945 йилда чоп этилган масал жанридаги сатирик асар. Асар фермадаги ҳайвонларнинг хўжайинларини ҳайдаб, ҳайвонлар диктатурасини ўрнатиши ҳақида. Бунда Оруэлл инқилобий принциплар эволюциясини, яъни секин-аста тенглик ва биродарлик ғояларидан утопия ва диктатура сари қадамини моҳирона очиб берган. Машҳур француз инқилобчиси Дантоннинг «Инқилоб ўз фарзандларини Сатурн худоси каби еб битиради» деган ибораси ҳам асара ўз аксини топган. «Молхона» Россияда бўлиб ўтган 1917 йилги инқилобга ва СССРдаги тузумга нисбатан аллегория шаклида ёзилган. Оруэлл бу асарини 1943 йил ноябрь ойидан 1944 йил февралигача ёзиб тугатган.
3. Рэй Брэдбери: Фаренгейт бўйича 451º
Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги “чиғаноқ”лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтэг – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди…
4. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё
«Ажиб янги дунё» инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон — асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Жами - 209 000 сўм
Чегирмада - 159 000 сўм
Нархлар фақат шу тўплам учун харидга амал қилади.
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Мягкая |
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
"Антиутопик китоблар" тўплами чегирма нархда
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish