Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган илк мўминлар Исломни дин деб рози бўлган барча учун то қиёматга қадар йўлбошчидирлар.Уларнинг ҳаёт йўлини ўрганмоқ,улар каби яшашга интилмоқ,уларга эргашмоқ,улар ёққан иймон машъаласидан нурланмоқ мусулмонлар учун асосий мезондир.
Бу рисолада Али ва Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг маскан одоблари сахих қавллар ила ёритилиб,севги,муҳаббат ва оила улар наздида қандай аҳамият касб этгани баён қилинган.Китоб никоҳ ва оиланинг аҳамияти,жуфтларнинг бир-бири олдидаги бурч ва масулиятлари, тинч-тотув умргузаронлик қилиш сирлари хақида маълумот беради. Шу билан бирга ундан аҳлоқ ва адаб миноралари тобора нураб бораётган бугунги жамиятда хусни хулқни,хаё ва иффатни муҳофаза қилиш,одоб доирасида яшашга доир хаётий тавсиялар тақдим этилади.
КИТОБДАН ИҚТИБОСЛАР
"Ўз нафсини ўлдирганларнинг рухлари мутлақ камолга етган бўladi.Endi уларни бировнинг мақтов ва танқидни ўйлантирмайди."
"Ҳасадчига рохат йўқ малолланувчининг дўсти йўқ ва аҳлоқсизни эса яхши кўрувчи хам ўзи ёқтириб яхши кўрадигани бўлмайди."
"Кимнинг эхсони, яхшилиги кўпайса,дўстлари хам уни яхши кўради." Али ибн абу Толиб розияллоҳу анҳу.