"Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум саҳифалари" номли илмий-оммабоп асарнинг яратилишига "Телеграм" ижтимоий тармоғидаги "akbarzamon" номли тарихга оид каналда эълон қилинган мақолалар асос бўлди. Мазкур канал 2018 йил октябрь ойида очилган бўлиб, қисқа вақт давомида катта манбавий ресурсга айланди. Каналда Ватанимиз тарихининг турли даврларига оид фактлар, тарихий воқеа ва жараёнларнинг номаълум саҳифалари, машҳур ва унчалик машҳур бўлмаган тарихий шахслар ҳаëти ва фаолиятининг кўпчилик билмаган қирралари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган мақолалар жойлаштирилди.