Агата Кристи: Қуёш остидаги ёвузлик
Описание товара
"Қуёш остидаги ёвузлик" романи Агата Кристининг энг қизиқарли асарлари рўйхатида туради. Ўз вақтида экранлаштирилган бу асар китобхонларни ҳам, томошобинларни ҳам зериктириб қўймаслиги аниқ.
Хусусий изқувар Эркюль Пуаро Лезеркомб кўрфазида дам олишни истайди, аммо курортда ҳам одатдаги иши билан шуғулланишига - қотилликни фош қилишига тўғри келади. Бир қарашда қотилнинг кимлиги равшан- ҳаммасига муҳаббат учбурчаги айбдор. Лекин учбурчак тўртбурчак, бешбурчак, ҳатто жуда мураккаб геометрик фигура бўлиб чиқиши, одамларнинг кўзига муҳаббат ва эҳтиросдек кўринган туйғулар эса, аслида, бойликка ўчлик бўлиши ҳам мумкин. Бундай чалкаш жиноятни Пуародан бошқа ким ҳам фош қила оларди ?
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Спектрум-медиа-груп"
Чоп этилган йили: 2018
Муқоваси: Юмшоқ
Бетлари сони: 256
Характеристики
Отзывы
Juda zo'r kitob o'qib ko'rishni tavsiya qilaman