Кейинги пайтларда юртимизда турли фанлардан тайёрланган қў шимча қўлланмаларга эҳтиёж ошди, чунки йилдан йилга фанлар доираси кенгайиб, янги маълумотлар билан бойиб бормоқда, дарслик ва ўқув қўлланмалар мукаммаллашиб, имтиҳонлар ҳам мураккаблашмоқда. География фанидан универсал қўлланма ўқувчиларнинг ана шундай эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тузилган ва мукаммаллиги билан ажралиб туради, ўқувчи ундан ўзига керакли маълумотларни тизимли тарзда олиш имконига эга. Китоб абитуриентлар, мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар ва географияга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.