Ҳар ким Аллоҳга ёқишни истайди. Лекин Аллоҳ кимни, нима қилса яхши кўради - буни кўпчилик ўйламайди. Биз Аллоҳни яхши кўришимизни минг бор айтсак ҳам Аллоҳ бизни севмаса, айтган гапимиз қуруқ даво бўлиб қолаверади.
Ўйлаб кўринг, бир бадавлат ва обрў-ҳурматли инсоннинг муҳаббатини қозонган одам ўзини қандай ҳис қилади? Энди бутун оламларнинг Эгаси, бизга ҳаёт берган, неъматлар ато этган Аллоҳнинг муҳаббатига эришсак-чи?! Аллоҳнинг суюклиси бўлишдан кўра каттароқ бахт борми? Бунинг ягона йўли - ихлосли мўмин бўлиш.
Аллоҳ таолога севимли банда бўлиш учун нима килишимиз керак? Аллоҳ таоло қандай инсонлар ва қайси амалларни яхши кўради? Китобда Аллоҳ таоло севган бандалар, уларнинг белгилари ва Аллоҳ таолога қайси амалларимиз маҳбуброқ экани ҳақида сўз юритамиз, иншааллоҳ.
Ҳар бир амалимизни ихлос ва Унга мухаббат билан қилсак, Аллоҳ таоло бизни яхши кўриши ва гуноҳларимизни кечириши мумкин.