xazna-nasiya
Категории
Сравнение Сравнение Оплатить Оплатить Отследить заказ Отследить Избранное Избранное 0 O'zbekcha Войти
Абдулманнон Абдуллоҳ: Закот китоби (Закотга оид фатволар) купить
  • Скидка 5% на 5 книг
  • Скидка 10% на 10 книг
  • Скидка 12% на 20 книг
  • Скидка 15% на 50 книг

Абдулманнон Абдуллоҳ: Закот китоби (Закотга оид фатволар)

0 отзывов
49 000 сум сум
Модель: Закот китоби
Наличии: ● В наличии
Выберите тип книги:
image description Добавить в корзину

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, Аллоҳнинг Расули ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Закот ибодати - ҳар бир инсон учун дунё ва охират саодатига эришиш йўлини кўрсатиб берган динимизнинг беш рукнидан бири бўлиб, инсон ҳаётининг молиявий, моддий жабҳасига оид илоҳий фармондир, етарли даражада мол-мулки бор ҳар бир мўмин-мусулмоннинг зиммасидаги буюк шараф ҳамда улкан масъулиятдир. Закот ибодатининг шарофати билан жамиятда файз-барака, фаровонлик, тенглик, меҳр-мурувват мустаҳкамланади, етим-есирлар, бева-бечоралар, фақир-мискинларнинг молиявий аҳволи яхшиланади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг инояти билан халқимиз истиқлолга эришиб, ўзлигини англамоқда, диний ва миллий қадриятларини тикламоқда, юртимизда тарихий ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ушбу ижобий ўзгаришларнинг натижаси ўлароқ, динимизнинг арконларини бирин-кетин ўрганиб, уларга амал қилаётган мўмин-мусулмонларимиздан энди молиявий ибодатлар ҳақида ҳам тобора кўпроқ саволлар келиб тушмоқда.

Айни пайтда, ушбу саволлардан кўпчилик орасида закот, фитр садақаси, хайр-эҳсон каби молиявий ибодатлар борасида баъзи нотўғри тушунчалар, хато тасарруфлар бўлаётгани ҳам маълум бўлмоқда. Бу эса динимизнинг молиявий ибодатлар борасидаги таълимотларини тартиб билан ўрганиш, уларнинг асл моҳиятини, тартиб-қоидаларини, илоҳий ҳикматларини, ухровий ажру савоблари ҳамда бу дунёдаги баракоти ва самараларини халқимизга янада кенгроқ, батафсилроқ тушунтириб, етказиб бериш лозимлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан закотнинг нисоби, қандай мол-мулклардан берилиши, тилла ва кумуш, чорва, экин ва шу кабилардан бериладиган закот миқдори, кимларга берилиши, кимлар закот олмаслиги ва шу каби кўплаб мавзуларга оид саволларга жавоб топиш мумкин бўлган мазкур рисолани китобхонларга тақдим қилишни ният қилдик.

Китобхонларга қулай бўлиши, шунингдек, закотга оид ўзларини қизиқтирган саволларга осон жавоб топишлари учун рисола асосан савол-жавоб шаклида тайёрланди.

Характеристики

ISBN
Язык
Надпись
Количество страниц
Издательство
Тип обложки
Формат бумаги
Год издания

Абдулманнон Абдуллоҳ: Закот китоби (Закотга оид фатволар)

0 отзывов
49 000 сум сум
5 900 сум x 12 мес

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!