Мазкур кроссворд Немис тили ўрганувчилари учун сўзларни ёдлашга мўлжалланган қўлланмадир. Бу кроссворд ўқувчи тасаввурини кенгайтиришга, тил бойлигини оширишга ва хотирасини ривожлантиришга ёрдам беради. Кроссвордда 30 мавзуга оид 400 дан ортиқ сўз берилган бўлиб, ўқувчи бу сўзларни ёд олгандан сўнг мустаҳкамлаш учун кроссворддан шу сўзларни излаб топади. Бу эса ёд олинган сўзни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу билан бирга ўрганувчи расмлардан турли мавзуга оид шакл ва жисмларни излаб хотирасини яна бир каррага оширади.