Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлул томонидан ёзилган мазкур китоб қизларимиз ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлар, синовлар ҳақидадир. Бу ҳолатларда қизлар қандай йўл тутиши кераклиги китобчада ҳаётий тажрибалар асосида амалий кўрсатмалар берилган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, китоб фақат қизлар учун мўлжалланмаган. Китобдаги маълумотлар, ўгитлар, тавсия ва тажрибалар нафақат ўсмир қизлар, балки катта ёшдаги аёллар учун ҳам, оналар учун ҳам фойдалидир.
Айни пайтда китобни онаси, аёли, опа-синглиси, қизи бор эркаклар ҳам ўқиши тавсия қиламиз. Китобда қизларнинг ички дунёсига, феъл-атворига оид кўплаб маълумотлар, қизлар ҳаётида кўп дуч келадиган муаммолар берилганки, кўпчилик эркакларимиз булардан бехабардир.
Китобни ёш йигитлар, оталар ҳам ўқиса, аёл кишининг нимадан хурсанд бўлиб, нимадан хафа бўлиши, уни нима маҳзун қилиши ва яна шу каби турли ҳолатларни яхшироқ тушуниб, уларга муносиб ечим топа оладилар, аҳли оила билан муомала қилишда, тарбияси ўта нозик саналган қиз фарзандларини вояга етказишда қийналмайдилар, иншааллоҳ.