Ушбу китоб "Виртуал олам ўсмирлари" номли китобнинг давоми бўлиб, унда ўсмирларни жиноят сари етакловчи шайтоний муаммолар ҳақида сўз боради. Бу каби муаммолар ўсмирлар орасида тобора кўпайиб бормоқда. Улар ўзлари билиб-билмаган ҳолда жиноят сари қадам қўйишяпти. Бундай иллатларнинг гирдобига тушиб қолган ўсмирларнинг аянчли оқибатларини кўриб турибмиз.
Фарзандларимизни бу катта хавфдан қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Бу китоб ҳам ота-оналар, ҳам ўсмирлар учун бир йўриқчи, дастур бўлади деган умиддаман.
Фарзандларимиз тарбиясида манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!