Тинчлик қадри тараннуми
Эл меҳрини қозонган адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг Тушда кечган умрлар асарида афғон уруши воқеалари ва уруш қатнашчиларининг урушдан кейинги руҳий кечинмалари бош қаҳрамон Рустам образи орқали ёрқин ва таъсирчан тасвирланган.
Муаллиф урушнинг инсон тақдирига, руҳиятига ва жамият ҳаётига кўрсатган оғир таъсирини чуқур бадиий таҳлил қилади. Асарни мутолаа қилган китобхон тинчликнинг нақадар буюк неъмат эканини яна бир бор англайди ва қадрлайди.
