Исоқжон Нишонов: Афғон шамоли (9-10 китоблар)
- ISBN
- 978-9943-6353-5-3
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 384
Описание товара
«Афғон шамоли» асарининг тўққизинчи қисмида туркиялик миллатчи экстремист Баққол томонидан террорчи Хаттоб ёрдамида ташкил этилган «Кулранг бўрилар» номли ажал тўдаси ва унинг кирдикорлари ҳақида сўз боради. Бу тўдага қарши юртнинг асл ўғлони Бўроннинг жасорати, рус асирларининг қутқарилиши, Ватанига нафи тега бошлаган Ғафурнинг кўмаги билан Бўроннинг фарзанди Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши, Хаттобнинг йўқ қилиниши ва кўпгина қизиқарли тафсилотларга бой турфа тақдирлар қаламга олинган.
Асарнинг ўнинчи қисми янада шиддатли воқеаларга бой. Шу кунгача жангарилар сафида юриб Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида бўлган разил кимсаларнинг топшириқларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган қони унинг кўзини очди. Нега одамлар бир-бири билан уришяпти, ёш демай, қари демай олдидан чиққанни ўлдиряпти, деган саволларга жавобан ўз ҳаёти мазмунини ўзгартирди. Киндик қони тўкилган ватани, кўз қорачиғидек ардоқлаб ўстирган халқи тинчини сақлаб қолиш мақсадида Ғафур Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига ёрдам бера бошлайди. Ёвуз ниятли кишиларнинг режалари ҳақида маълумотлар тўплаш учун бошидан кўп қийинчиликларни ўтказади.
Характеристики
| ISBN |
978-9943-6353-5-3 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
384 |
| Год издания |
2020 |
| Издательство |
Ёш куч |
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
| Автор |
Исоқжон Нишонов
|
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Исоқжон Нишонов: Афғон шамоли (9-10 китоблар)
