"Дунё даҳолари" рукнидан жой олган машҳурларнинг ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто, тақдирлари билан дунёни ўзгартиришган. Бу инсонлар барчани ҳайратга соладиган, тасаввур ва қизиқиш уйғотадиган ажойиб шахслар бўлиб, улар билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар ўзига оҳанрабодек тортади.
Шундай даҳолардан бири, шубҳасиз, Леонардо да Винчи (1452- 1519) эди. Китобда унинг ҳаёт йўли ва фаолияти ўзининг тилидан мароқли тарзда ҳикоя қилинади.
Шу аснода кўплаб сирлар ошкор этилади. Китоб ниҳоясида эса да Винчи ижодидан энг сара эртаклар ўрин олган.
Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ушбу бежирим туҳфа ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Комментарий: Мен бу китобларни жиянларимга тарқатдим, аввал ўзим ўқиб олиб, саволлар тузиб олдим ва алмаштириб ўқишларини, 3ой вақтдан кейин ўзим шу китоблар бўйича савол жавоб қилишимни айттим. Энг кўп жавоб берганга қараб 3та ўринга соврин ташкил қилдим. Болалар 1ойдаёқ ўқиб чиқшди ва китобхонлик танлови кўтаринки рухда ўтди, байрам шўх куй қўшиқларга уланиб кетди😂😂😂
Купить Дунё даҳолари: Леонардо да Винчи - Замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
Дунё даҳолари: Леонардо да Винчи - Замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби