Зиёли аёллар учун тўплам
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Страна происхождения
- Турция
- Издательство
- Asaxiy Books
Описание товара
Тара Вестовер: Талаба (юмшоқ муқова)
Тара ажабтовур муҳитда улғайган. Дадаси мормон эътиқодига содиқ, динни ҳамма нарсадан устун кўрувчи одам. Онаси эса доялик қилиб, гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш билан шуғулланади ва ҳар қандай касалликни, ҳатто саратонни ҳам дори-дармонларсиз даволай олишини даъво қилади. Тара оиладаги бошқа фарзандлар каби ташқи дунёдан иҳоталаб қўйилган, давлат мактабида ўқимаган ва фақат ота-онасининг раъйига кўра тарбия топган. Лекин унда, акаси Тайлернинг беқиёс хизмати билан, таълимга нисбатан қизиқиш уйғонади ва шу нарса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.
Уолтер Айзексон: Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги
«Asaxiy Books» лойиҳамиздан янги қадам, Уолтер Айзексоннинг «Код бузар» китоби ўзбек тилида.
Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган илмий-оммабоп китобни кутиб олинг. Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳат кутмоқда.
Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади
«Asaxiy Books» лойиҳасидан янги қадам, Барбара Оуклининг «Рақамлар учун яралган идрок» китоби ўзбек тилида!
Миянгиз ғаройиб қобилиятларга эга, афсуски, ундан самарали фойдаланиш учун қўлланма йўқ. Бу қўлланмани «Рақамлар учун яралган идрок» китобида топишингиз мумкин. Тажрибангиз бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ушбу китобдан билим олиш кўникмаларингиз ва техникангизни ошириш учун янгича ва ажойиб усулларни топасиз. Улар, айниқса, математика ва табиий фанларни ўзлаштиришда қўл келади.
Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари (юмшоқ муқова)
Ишда, ўқишда диққатингизни жамлай олмайсизми? Доим Телеграм, Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар сизни чалғитадими? Демак, АҚШлик профессор Кел Нюпортнинг маслаҳатлари айнан сиз учун. Диққатни жамлаб, чалғимасдан ўз фаолияти билан шуғулланиш муаммога айланган замонда профессор ўзининг илмий асосга эга маслаҳатлари билан сизга ёрдамга келади.
Характеристики
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Мягкая |
| Страна происхождения |
Турция |
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Зиёли аёллар учун тўплам
