Муҳаммад Али: Улуғ салтанат (тўплам 4 та китоб)
- ISBN
- 978-9943-5827-4-3
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Год издания
- 2019
Описание товара
Соҳибқирон Амир Темур даври ва ҳаёти жаҳон тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан ҳисобланади. Ўзбек халқи ўзининг улуғ фарзандини доим қалб қатида асраб-авайлаб келади. Забардаст шоир ва адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али ижодида Амир Темур мавзуси катта ўрин тутади. Мустамлака замонидаёқ у жасорат кўргизиб, Соҳибқиронга бағишланган «Гумбаздаги нур» (1967) достонини ёзган эди. Адибнинг тўрт китобдан иборат «Улуғ салтанат» роман-эпопеяси Амир Темур ҳаётининг сал кам қирқ йиллик (1370–1409) даврини қамраб олади. Қаттиқ изланишлар, тадқиқотлар самараси бўлган, йигирма йил давомида(1993-2013) ёзилган «Улуғ салтанат» ўзбек адабиётида яратилган биринчи роман-эпопеядир. Асар Давлат мукофоти билан тақдирланган. Роман-эпопея ўқувчилар томонидан севиб ўқилмоқда.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Муҳаммад Али: Улуғ салтанат (тўплам 4 та китоб)
