Ўлмас Умарбеков: Ойнинг олтин ўроғи
- ISBN
- 978-9943-28-386-2
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 192
Описание товара
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, романлар, драматик асарлар муаллифидир. У ўз асарларида ҳамиша инсонлардаги маънавий ахлоқий фазилатларни ардоқлашга, улуғлашга интилган.
«Ҳикоялар хазинаси» рукни остида «Ойнинг олтин ўроғи» китобига адибнинг энг сара ҳикоялари жамланган. Ушбу ҳикояларда турли характердаги инсонларнинг тақдири, кечинмалари, ўй-фикрлари, воқеа-ҳодисалар ўзига хос санъаткорона тарзда тасвирланган. Шу сабабли бу ҳикояларни ўқиш жараёнида ўқувчи гоҳ ўйга толади, гоҳ гоҳида эса, ўзини айни қаҳрамоннинг ўрнига қўйиб, бундай вазиятда мен нима қилган бўлардим, деган саволни ўз олдига қўяди ва ечимини ахтаради. Тақдим этилаётган ҳикояларда ўша давр руҳини сақлаб қолиш мақсадида шаҳарлар ва айрим атамалар номи аслиятга асосан қолдирилди.
Мазкур ҳикоялар тўплами барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган бўлиб, китоб жавонингизга энг яхши туҳфа бўлади, деган умиддамиз.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Ўлмас Умарбеков: Ойнинг олтин ўроғи
