Служба поддержки
Вы изучаете Абдулла Қодирий: Танланган асарлар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
"Абдулла Қодирий. Танланган асарлар" китоби тақдимоти
Албатта, Қодирийнинг асарлари сиз-у бизга бегона эмас. Улар бундан олдин ҳам чоп этилган, ўқилган, севилган. Аммо бугунги тақдимоти бўлган сайланманинг ўзгача қиймати бор. Бу нашр – ўтмишдан чиқиб келаётган таниш овозларимизни яна бир бор тартибга солган, янгича кўринишда бирлаштирган, вақт синовидан ўтган уч нодир асарни битта китобга жамлаган тўпламдир. Гўё учта алоҳида ўзан бир дарёга қуйилгандек.
Қодирий мероси вақт ўтган сари ўзгариб қолмайди, аммо уни кўриш нигоҳимиз ўзгаради. Бугунги нашр ана шу янгича нигоҳни тақдим қилади:
– Янги таҳрир,
– Янги тартиб,
– ва энг муҳими – асарнинг ўқувчи билан суҳбатини кучайтирувчи янги кўриниш.
Китобга разм солиб шуни англаш мумкинки, нашрга тайёрлаш жараёнида ижодий жамоалар нафақат матн билан ишлаган, балки Қодирий руҳиятини замонавий одамга қандай етказиш мумкин – деган катта савол устида ҳам бош қотиргани кўриниб турибди. Шунинг учун бу нашр шунчаки қайта чоп этилган матнлар эмас, балки ўтмиш ва бугун ўртасидаги янги кўприкдир.
Шу ўринда, ушбу ҳайрли ишга бош қўшган барчага, жумладан, адибнинг маънавий меросини бизларга муносиб тарзда тақдим қилаётган оила аъзоларига, китобнинг масъул муҳаррири Хондамир Қодирийга, “Дунё нашр” нашриёти директори – Феруза Қувонова ҳамда ижодий жамоасига, “Сарбон боокс” китоблар дўкони директори Шаҳинабегим Олимовага миннатдорчилик билдираман.
Уларнинг ҳар бири бу китобга фақатгина меҳнатини эмас – ўз эътиқодини, адабиётга бўлган муҳаббатини қўшган. Бундай саъй-ҳаракатлар жамиятимизда маърифат уруғининг соғлом кўкаришини таъминлайди.
Бугунги тақдимот бизга шуни яна бир бор эслатди: классика ҳеч қачон эскирмайди, уни биз янгича талқин қилсак – у янгидан яшайди. Барчамизга ушбу китоб муборак бўлсин!
Добавил товар для сравнения
Минҳожиддин Мирзо: Танланган асарлари
Добавил товар для сравнения
Анвар Исроилов: Танланган асарлар
Добавил товар для сравнения
Усмон Азим: Танланган асарлар (VI)
Абдулла Қодирий: Танланган асарлар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish