Шухрат Хўжа: Фойдали нуқталар
- ISBN
- 9789910936920
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 236
Описание товара
Қадимий ривоятларга кўра Хитойда бир деҳқон мунтазам бош оғриғидан қийналиб юрган. Бир кун далада ер чопаётганда адашиб оёғига кетмон билан зарба бериб юборади. Тўсатдан бош оғриқ тақа-тақ тўхтайди. Бир қанча вақт ўтиб мамлакат бўйлаб боши оғриган инсонлар оёқларини кетмон уришга тушиб кетишади. Бундан хабар топган император сарой табибларига оддийроқ ва қулайроқ усул топишни буюради. Хуллас, изланишлар ва турли беморларда тажриба ва кузатувлар натижасида маълум бир нуқталарни игна, куйдириш ва уқалаш орқали беморларни даволашни бошлашади.
Жанговар спортларда инсон баданининг ҳар қандай жойига зарба берилса, бир хилда таъсир кўрсатмаслиги маълум ҳолат. Масалан бор куч билан юз қисмига мушт урсангиз, зарба еган инсон кўп ҳолларда бунга чидаши мумкин. Лекин шу зарба кучидан бир неча баробар кучсиз зарбани малум бир нуқтага урсангиз, инсон ҳушидан кетиб йиқилиши ҳаттоки, ўлиши ҳам мумкин. Шундай нуқталар бор-ки, уларга зарба тушганда инсон умумий ёки қисман фалаж (паралич) ҳолатига тушади. Қўл ва оёқлар қисман ёки бутунлай шол бўлиб қолади.
-
Бош оғриганда фойдали нуқталар
-
Аёллар касалликларида фойдали нуқталар
-
Эркаклар касалликларида фойдали нуқталар
-
Имунитетни кўтарувчи фойдали нуқталар
-
Буйрак ва сийдик пуфаги касалликлари
-
Кўз касаликларида фойдали нуқталар
-
Юрак қон-томир касалликларида фойдали нуқталар
-
Диабет касаллигида фойдали нуқталар
-
Бўғим оғриқлари ва суяк емирилишида фойдали нуқталар
-
Критик ҳолларда тез шосилинч ёрдам
-
Уйқусизликда ишлатиладиган нуқталар
-
Озиш учун фойдали нуқталар
Отзывы
Assalomu alaykum, Foydali nuqtalar kitobini olmoqchi edim
Шухрат Хўжа: Фойдали нуқталар
