Шандор Петёфи: Озодлик
- ISBN
- 978-9943-9353-4-1
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 272
Описание товара
"Петёфининг бизнинг адабиётимизга кириб келишини фавқулодда муҳим ҳодиса деб ҳисоблайман. Бутун жаҳон адабиётида менга Петёфидан ҳам азизроқ шоирни билмайман. Петёфи мутлақо классик эмас эди! У ўз номи билан Петёфи эди: муҳаббат, ватанпарварлик ва озодликнинг оташин куйчиси эди.... Петёфи венгер адабиётини жаҳон адабиёти билан бириктирган олтин кўприкдир. Гўзал ва ўтюрак венгер миллатининг ундан ҳам кўра буюкрок ўғлони йўқ. Петёфи туғилган кун бу миллатнинг энг бахтли ayyomidir... Агарда бу миллат ҳақида ҳеч нима билмай туриб, фақатгина Петёфининг шеърларини ўқисак, бас, ана шунда венгер халқи қалбининг энг нозик торларини чертган, ҳис этган бўламиз. Петёфининг шеърларини сизга қандай тақдим этсам экан?.. Ҳозирча фақат бир гапни айтишим мумкин: агар рубобий шеърият истасанг - Петёфини ўқи; агар Ватан ҳақидаги таъсирчан мадҳиялардан завқланмоқчи бўлсанг Петёфини ўқи; агарда кўнглинг шўх қўшиқлар, ишқий шеърларни тусаса яна Петёфини ўқи", деган эди атоқли чех шоири Ян Неруда.
Ўзбек шоирлари ва китобхонлари ҳам Петёфини севиб мутолаа қилишган ва она тилимизга ўгиришган. Шоир таваллудининг 150 йиллигига бағишлаб унинг асарлари нашр этилган.
Қуйидаги тўплам буюк вергер шоири Шандор Петёфи таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан асосан янги таржималардан тузилди. Ўзбекча матн ёнида русча матн ҳам берилди. Шунингдек, унга 1973 йилда она тилимизда чоп этилган асарлар ҳам киритилди.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Шандор Петёфи: Озодлик
