Дилором Каримова: Режиссёр. Бевақт узилган тор фарёди
- ISBN
- 9789910847073
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Режиссёр
«Режиссёр» — таниқли актриса Дилором Каримованинг мемуар асари бўлиб, унда ўзбек театрининг энг оғриқли саҳифалари ёритилади. Асарда режиссёр Тошхўжа Хўжаевнинг ҳаёти, ижоди, театрдан турли интригалар сабаб четлаштирилиши ва ўзи «юлдуз» қилган шогирдлари томонидан унутилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бу шунчаки хотиралар тўплами эмас, балки истеъдоднинг қандай сўниб бориши ҳақидаги аччиқ ҳақиқатдир.
Китобнинг иккинчи қисми — «Театр» эссеси «Режиссёр» асарининг мантиқий давоми бўлиб, унда Тошхўжа Хўжаев театрдан кетганидан кейин юз берган воқеалар, «Ҳамза» театрининг иккига бўлиниши ва бунинг оқибатлари батафсил ёритилган.
Ушбу асар театр санъати ихлосмандлари, ижодкорлар ҳамда ўзбек театри тарихи ва саҳна ортидаги ҳақиқатларга қизиқувчи китобхонлар учун қимматли манба ҳисобланади. Самимий хотиралар, чуқур таҳлиллар ва ҳаётий воқеалар орқали китоб сизга театр оламини мутлақо бошқача нигоҳ билан кашф этиш имконини беради.
Асосий хусусиятлари:
-
Жанр: Мемуар, публицистика;
-
Муаллиф: Дилором Каримова;
-
Мавзулар: Театр санъати, ижод, ҳаётий хотиралар, ўзбек театри тарихи;
-
Ҳажми: 276 бет.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Дилором Каримова: Режиссёр. Бевақт узилган тор фарёди
