Ориф Толиб: Ибратли имло
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 312
Описание товара
Ориф Толиб — «Ибратли имло»
Ўзбек тилида тўғри ва ишонч билан ёзинг.
Бирга ёзиладими ёки ажратиб? Қайси ҳарфни қўллаш керак? Кундалик ёзишмалар, ўқиш ва иш жараёнида имлога оид иккиланишлар кўп учрайди. «Ибратли имло» муҳим қоидаларни тушуниш, машқ қилиш ва ёзувда қўллаш учун яратилган амалий қўлланмадир.
«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг видеодарслари асосида ёзилган китоб халқаро методикаларга таянган 63 та дарсни жамлайди. Ҳар бир мавзуда назарияни ўрганасиз, тест ва амалий машқлар орқали билимингизни мустаҳкамлайсиз. QR кодни сканерлаш орқали эса тегишли видеодарсга ўтиб, мавзуни янада яхшироқ тушунишингиз мумкин.
Китоб билан ишлаш нега қулай?
-
Назария ва амалиёт бир жойда: қоидани ўрганиб, дарҳол машқ қиласиз.
-
Видеодарслар билан боғланган: тушунмаган мавзуни қайта кўриб чиқасиз.
-
Мустақил ўрганишга мос: жавоблар калити ёрдамида натижангизни текширасиз.
-
Керакли пайтда қўл остида: имлоси қийин сўзлар луғатига мурожаат қиласиз.
Қўлланма ўқувчилар, абитуриентлар, талабалар, ўқитувчилар, муҳаррирлар, журналистлар, блогерлар ва саводли ёзишни истаган ҳар бир инсон учун мос.
312 бетли, юмшоқ муқовали «Ибратли имло»ни буюртма қилинг. Ҳар бир дарс билан матнингизни янада аниқ ва саводли қилинг.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Ориф Толиб: Ибратли имло
